Хамес Италия грандига ўтиш учун яқин турибди

Eldor Akmurzayev
10 апр 2019, 22:50
"Бавария"да ижара асосида ҳаракат қилаётган "Реал" аъзоси Хамес Родригес фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради AS.

Туринликлар "бланкос" раҳбариятини қониқтирадиган маблағни тўлаб берса Хамес Италия гранди сафига бориб қўшилади.

Колумбиялик футболчининг мюнхенликлар билан ижара шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади. Ҳозирча "Бавария" мутасаддилари футболчини сотиб олишга шошилмаяпти. Аввалроқ, Хамес Родригеснинг бошланғич трансфер суммаси 60 млн. еврони ташкил қилиши маълум бўлганди.

27 ёшли хавбек жорий мавсум "қизиллар" сафида 25та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол ва 6та голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.


Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: AS