

Бугун терма жамоамиз вакиллари тонг саҳарда юртимизга қайтиб келишди. Чемпионларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропортида ЎФФ масъуллари, футболчиларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари тантанали равишда кутиб олишди.
ЎФФ вице-президенти Шоакром Исроилов вакилларимиз қўлга киритган бу натижа катта ғалабаларнинг бошланиши эканини, мазкур футболчилар келгусида миллий терма жамоамиз таркибида ҳам шундай ютуқларга эришиб, халқимизни хурсанд қилиб юриши учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.







