

Марокашлик футболчи учун Милан клуби 40 миллион евро ва 5 миллион евро миқдоридаги эҳтимолий бонуслар тўлайди. Томонлар барча деталларни келишиб улгуришмади. Бугунги кун музокараларда ҳал қилувчиси бўлади.
Хакимига "Манчестер Сити" ва "Бавария" клублари рақобат қилган эди. Икки клуб ҳам "Реал"га футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилишга ва футболчига 5 миллион евро маош тўлашга тайёр эдилар.
Хакими эса уларга рад жавобини берган ҳолда, "Интер"ни танлади. У ўзининг ўсиши учун ушбу клубни идеал жой деб билади.
21 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 10та ассист қайд этди.



