Хакими "Реал"га қайтишга тайёр

Alisher
10 мар 2020
"Боруссия" (Дортмунд) ҳимоячиси Ашраф Хакими Мадридга қайтишни хоҳламоқда.

Марокашлик футболчининг трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли, у Дортмунд жамоасида ижара асосида ўйнамоқда.

"Зидан менга профессионал футболчи бўлиш учун ишонч берди. Мен унинг менга билдирган ишончи учун миннатдорман.

Мадрид - менинг уйим. У ер менга жуда ҳам ёқади. Агар клуб хоҳласа, мен қайтаман. Агар бунинг акси бўлса, унда мен ўз тарихимни бошқа бир ажойиб жамоада ёзишга мажбур бўламан", - дейди Хакими.

Хакими жорий мавсум Бундеслигада 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 10та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Téléfoot