

Бугун Милан ва Мадрид клублари трансфернинг сўнгги деталларини келишиб олишади, эртага 21 ёшли марокашлик футболчи "Интер"да тиббий кўрикдан ўтади.
Олдинроқ маълум бўлганидек, "нерадзуррилар" Хакими учун 5 миллионлик бонусдан ташқари 40 миллион евро миқдоридаги тўлайди.
Ашраф Хакими жорий мавсум барча мусобақаларда 51та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 10та ассист қайд этди.



