UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Месси ЖЧ-2022нинг энг яхши футболчилари рейтингида пешқадам  3 13:55Стоунз: "Кейн ва Холанд? Уларнинг иккиси ҳам зўр"  0 13:31Неймар сафга қайтди  1 13:14Эмилиано Мартинес: "Месси - Аргентинанинг 99,9 фоизи, қолганлар 0,1 фоиз"  13 12:49"Манчестер Сити" эгалари яна бир клубни сотиб олмоқда  5 12:25Де Лигт: "Менимча, ЖЧ-2022да ўйнамайман"  7 12:06Қатардаги бинода аҳволи оғир деб айтилаётган Пеле расмини намойиш қилишди  4 11:45Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Нефтчи" футболчиси учун йилига 2 млрд сўм маош тўлашга тайёр  26 11:33"Ювентус" қишда фақатгина бир позиция учун футболчи сотиб олишга ҳаракат қилади  0 11:11Кроос Бундестимдаги пасайиш сабабини айтди  6 10:50Луи ван Гал Нидерландия термасининг муаммолари ҳақида гапирди  4 10:28Скалони: "Аргентина ўйиннинг бундай якунига лойиқ эмасди"  10 10:00Футзал. Олий Лига. “Максам-Чирчиқ” – “Оил Стар” баҳсида 13 та гол урилди, “Металлург” 5:4 ҳисобида “Бунёдкор”ни енгди ва бошқа натижалар (+бугунги учрашувлар ва жадвал)  0 09:30Марселонинг ўғли “Реал” билан илк шартномасини имзолади. У ёшлар чемпионатида 7 баҳсда 15+3 натижа қайд этмоқда  3 09:15Бразилия ТЖ мухлислари учун хушхабар  6

Хаби Алонсо ниҳоят мураббийлик фаолиятини бошлади — "Байер"да. Нега уни ҳамма яхши кўради? Янгиликлар

Хаби Алонсо ниҳоят мураббийлик фаолиятини бошлади — "Байер"да. Нега уни ҳамма яхши кўради?

Аллақачон бунинг вақти келганди.


"Байер"да янги мураббий пайдо бўлди — кутилмаганда Хаби Алонсо. "Ливерпуль", "Реал" ва "Бавария" собиқ юлдузи илк бор жиддий лавозимни қабул қилиб олди.


• Алонсо 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган ва ўшанда футболда қолишига ишончи комил эмас эди: "Мураббий бўлиш учун, жиддий тайёргарликдан ўтиш керак". Аммо, Хаби барибир ўша тайёргарликдан ўтди — 2019 йилдан бери "Реал Сосьедад"нинг ёшлар жамоасини бошқарди, 2022 йилда у ерни тарк этди ва бирдан топ-5 лига клубидан таклиф олди.


• "Байер" билан шартнома икки ярим йилга мўлжалланган — 2024 йилнинг ёзига қадар. "Тажриба даражадан муҳимроқ эмас. Хаби Алонсо бошиданоқ бизнинг илк танловимиз эди ва унинг биз билан эканлигидан мамнунмиз", — деди "Байер" директори Симон Рольфес.


• Леверкузен клуби Жерардо Сеоане билан муваффақиятсиз бошлади — мавсумдаги 12та ўйинда атиги иккита ғалаба, улардан бири "Атлетико"га қарши Чемпионлар Лигасида. Чемпионатда 5 очко жамғарган жамоа 17-ўринда бормоқда. Шундай экан, мураббийнинг истеъфоси табиий ҳолат.


Нега Хаби Алонсони танлашди?



"У бизнинг ўйин услубимизга ва ўйинчиларимизга тўлиқ мос келадиган доминант ва динамик тарзда ўйнашни афзал кўради. У етакчи ва унда яхши тавсиялар бор", — деб тушунтирди Рольфес.


Хаби бунга қадар Германияда пайдо бўлиши мумкин эди — у 2021 йилнинг баҳорида Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби билан шартнома бўйича деярли келишувга эришди. Алонсо якунда шошилмасликка қарор қилди ва "Реал Сосьедад"нинг иккинчи жамоасида қолди. "Мен ҳозирги жамоам билан ривожланишда давом этишни хоҳлайман. Бизнинг ушбу мавсумдаги режаларимиз улкан. Ўйинчиларимга сўнгги қадамни ташлашга ёрдам бериш — мен учун катта бахт".


У "Байер"даги тақдимотида ўз қарорини тушунтирди: "Мураббий сифатида менга яхшироқ бўлиш учун маълум жараёндан ўтиш керак эди. Шу сабаб аввалига "Реал"даги ёшлар билан бошладим, сўнгра "Реал Сосьедад"га йўл олдим, бу муҳим қадамлар эди. Энди катта клубни бошқариш вақти келди".


У қандай футбол ўйнайди?



Алонсо узоқ вақт тизимли мураббийлар билан ишлади. Бу факт ҳал қилувчи бўлиб қолмади ва Хабини ўзига хос ўйин услубини тарғиб қилишга мажбур қилмади. У ҳар бир услубнинг энг яхши томонларини олиб аралаштирди. "Алонсонинг услуби ўзи ўйнаган тики-такага ўхшайди. Шу билан бирга, у динамикроқ ва прессинг борасида агрессив. Тўп майдонда тез ҳаракатланади. Қанот ҳимоячилари юқорида ҳаракат қилишади, марказийлари эса доим кескин паслар беришади", — деб батафсил тушунтирди ESPN таҳлилчиси Дэвид Картлиж.


Шу билан бирга, Хаби ўзида маълум бир услуб борлигини инкор қилади ва футболчиларининг сифатларига эътибор беради: "Менда маълум бир ўйин услуби борми? Йўқ. Менга фақатгина футболчиларим ўйин пайтида нималарни ҳис этаётгани ва ундан сўнг улар билан нималарни гаплашишимиз муҳим. Агар менда барчаси яхши бўлса ва ўйинчиларимда муаммолар бўлса, унда барча ғоялар фойдасиз бўлади. Мен ўзгаришим ва мослашишим керак".


Нега Хабини барча яхши кўради?


Хаби Алонсо "Байер"даги тақдимотида яна ўзига хос кўринишга эга эди.



У бу билан яна ўз репутациясини эслатиб қўйди — Хаби Алонсони ўйнаган барча жойларида яхши кўришади.


Сиз Хаби Алонсо иштирокидаги қандайдир салбий воқеани эслай олмайсиз — баъзида у шунчаки спортдаги жентльменлик наъмунасидек кўринади. Ақлли, босиқ, оқил. У ҳар доим ўзини ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғловчи, ўйин тезлигига таъсир қиладиган кичик ва деярли сезиларсиз қарорлар қабул қиладиган ўйинчи сифатида таърифлаган. Аммо, бу шунчаки камтарлик, бундай ўйинчилар — архитекторлар.


"Ўйин услубим ҳеч қачон томошабоп бўлмаган, шу сабаб мен ҳеч қачон эътиборни жалб қилиш учун ҳеч нарса қилмаганман. Мен гол уриш учун уч ўйинчини алдаб ўтмайман, хет-трикдан сўнг ўз портретимни газетанинг илк саҳифасида кўрмайман — бу мен учун эмас. Аммо, аслида футбол шу: турли хил сифатларга эга ўйинчилар ўз маҳоратларини бирлаштиришлари. Фақатгина шу совринлар олиб келади", — деди у.


Алонсо нафақат Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонгани ва ажойиб Истанбул финалида гол ургани учун идеал карьерани ўтказмади. У Бенитес, Моуринью, Анчелотти ва Гвардиола билан ишлаган ва барчаси учун бирдек қадрли бўлган ноёб шахс, чунки у майдон марказида устунлик қилишга ёрдам берган.



Гарчи унинг отаси Перико Алонсонинг ўзи "Барселона"да ўйнаганига ва уч бор Ла Лигани ютганига қарамай, деярли балоғат ёшига қадар футболчилик фаолияти ҳақида ўйлашга рухсат беришмаган. Бир куни Хаби мактабда муҳим бўлган испан тили дарсидан муҳим тестдан ўта олмаган ва онаси бир ой футбол ўйнашни таъқиқлаган.


"Умуман футболчи бўлмаган деб ўйламаганман ва 16 ёшгача оддий ҳаёт кечирганман: мен шунчаки мактабда ўқиганман ва қўшимча спорт билан шуғулланганман, — деб эслади у. — Дарвоқе, барчаси шундай бўлгани учун омадим келди ва футбол менинг ўсишимга тўсқинлик қилмади, чунки болаликдан профессионал футболда бўлсангиз, унга боғланиб қолишингиз ва дунёни кўрмаслигингиз мумкин. Эҳтимол, шу менга ҳаёт қуришга ёрдам бергандир".


Шу боис Алонсо нафақат майдонда ақлли ва хотиржам кўринмайди, балки у активларини диверсификация қилиш, мобил иловаларга (беш-олти йил олдин) сармоя киритиш ва санъатга муҳаббати ҳақида гапирган.


Ҳа, у максимал тарзда ўзгача кийинади, гарчи модани унчалик кузатмаса-да: Мен эътиборни жалб қилмайдиган услубни афзал кўраман. Мен соатлар ва оёқ кийимларни танлашни яхши кўраман, лекин модалар қурбони эмасман. Мен энг сўнгги коллекциядаги барча нарсага эга эканлигимга ишончим комил эмас. Сўнгги пайтларда интернетда кўп нарсаларни сотиб оламан".


Энди Хаби Алонсони кўпроқ кўрамиз — ва уни кўпроқ яхши кўришимизга сабаб бўлади.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher Ostonov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
07 окт 22:38:07
Bavariya champion
Bavariya da Ychl ni yutolmay kettida Lahm bilan birgalikda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика