Хаби Алонсо миллий чемпионатларда 500-учрашувини ўтказди

Aslanov Jasurbek
19 фев 2017, 01:39
“Бавария” ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо Германия чемпионатининг 21- турида захирадан майдонга тушди.

35 ёшли хавбек 61-дақиқада жамоадоши  Йозуа Киммихни алиштирди. Бу унинг миллий чемпионатлардаги 500-учрашуви сифатида муҳрланди.

Алонсо “Эйбар” таркибида 12 та, “Реал Сосьедад” сафида 114 та, “Ливерпул” таркибида 143 та, “Реал” либосида 158 та ва “Бавария” сафида 71 учрашувни ўтказган.

Фаолияти давомида у 802 та учрашувда майдонга тушган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›