АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди

Alisher Ostonov
16 авг 2025
АПЛ 1-тур доирасидаги "Вулверхэмптон" — "Манчестер Сити" ўйини бўлиб ўтди.

"Ман Сити" ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Голларга Эрлинг Холанд (дубль), Тейани Рейндерс ва Райан Шерки муаллифлик қилди.

Манчестерликларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 82-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва баҳс сўнггига қадар бехато ҳаракат қилди.


16 авг 2025, 21:30
Wolverhampton Wanderers — Manchester City
0 – 4
Тугади






Alisher OstonovMuallif
Manba: championat.asia