"Вулверхэмптон" футболчиси "Барселона"га ўтишни истайди

Mirjalol Normatov
19 янв 2023, 20:29
"Вулверхэмптон" футболчиси Гонсалу Гедеш "Барселона"га ўтишни истамоқда.

"As" хабарига кўра, "бўрилар" хавбеки ўз фикрини агенти Жорже Мендешга айтиб қўйган. Қайд этилишича, футболчининг олдида "Атлетико" ва "Бенфика"дан таклифлар бор, бироқ у Каталония клубини истамоқда.

Гедешнинг "Вулверхэмптон" билан келишуви 2027 йил ёзига қадар давом этади. Молиявий ҳолати сабабли "Барселона" трансферларга катта маблағ ажрата олмайди. Шу сабабли клуб уни арзонроқ сумма эвазига ижарага олиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Ушбу мавсум АПЛда Гедеш 13 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›