

"The Sun" хабарига кўра, инглиз клубидагилар "Севилья" собиқ устози Хулен Лопетеги билан музокаралар олиб бормоқда. "Бўрилар"ни вақтинча бошқараётган Стив Дэвис эса йил охирига қадар ушбу вазифани бажариб туради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум стартида ҳам "Вулверхэмптон" испаниялик мутахассисга таклиф билан чиққан, бироқ рад жавобини олганди. Олдинроқ клуб Петер Бошга ҳам таклиф юборган.



