Волков "Навбаҳор"да иш бошлади
08 июл 2015 18:25
Янгиликлар
Волков "Навбаҳор"да иш бошлади
Мухлисларимизга “Бунёдкор” клубидаги ва миллий терма жамоамиздаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган Александр Волков мавсум иккинчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказадиган бўлди.
Иккинчи даврадаги натижаларни яхшилаш мақсадида Волков жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида иш юритади.
Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовни ҳам жамоада қолиш ёки қолмаслиги борасидаги саволлар юзага келганди.
Ашурматов Наманган вилояти ҳокими билан бўлиб ўтган учрашув чоғида “Навбаҳор”даги фаолияти борасида келишиб олинди. Яъни Ашурматов жамоада бошлаган ишини мавсум охирига қадар давом эттирадиган бўлди.
Мавсум арафасида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига ижарага берилган ҳимоячи Қаҳрамон Маҳаммаджонов жамоа сафига қайтадиган бўлди. Маҳаммаджонов эртага Чирчиқда бўлиб ўтадиган машғулотларда иштирок этишни бошлайди.
"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар