

"Реал"да жавоб ўйинидан олдин ҳеч қандай қўрқув йўқ. Чунки бу жамоада ғолиблик руҳи жуда юқори. Агарда биз биринчи ўйинда 3:0, 4:0 ютган тақдиримизда ҳам улар жавоб беллашувида хотиржам ўйнай олишади. Бу тўқнашувда ҳозир ҳам "Реал" фаворит эканлигини тушуниб турибмиз. Биз бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Ярим финал чиптаси учун курашни янада кучайтириб, эътиборлироқ бўлиб ўйнашимиз лозим. Ҳамма ишни тўғри амалга оширсаккина, мақсадимизга эришамиз", - дейди Аллофс.



