Владимир Козак "Қўқон-1912"да

Tolibjon Qosimov
13 янв 2022
Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912"  жамоаси навбатдаги йиғинни Тошкентда олиб бормоқда.

"Шунқорлар"нинг бугунги машғулотида янги номлардан Санъат Шихов, Дилшод Раҳматуллаев, Собит Синдаров билан бир қаторда, Владимир Козак ҳам иштирок этди.

Аввалроқ сайтимиз орқали футболчига "Турон" қизиқаётгани, кейичалик эса бу жамоага ўтмаслиги ҳақида маълум қилган эдик.

Владимир Козак "Турон"га ўтмайдиган бўлди

Ҳимоячи ўтган мавсумни АГМК ва "Пахтакор" жамоаларида ўтказган эди.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Championat.asia