UZ

Сўнгги янгиликлар

11:26 Тўртта ўйиндан бери "Сурхон"ни юта олмаётган "Қизилқум"нинг бешинчи уриниш омадли чиқадими?  1 11:11"Ницца" "Барселона"га Тодибо учун 8,5 миллион евро тўлайди  1 10:48Эл Класиколарда энг кўп майдонга тушган ўйинчилар (топ-10)  6 10:23Диего Коста фаолиятини "Бешиктош"да давом эттиради  0 10:00Карикатура: Рамос 16 йилдан сўнг "Реал"ни тарк этди  4 09:37"Лестер" Австриянинг энг яхши тўпурари билан шартнома имзолайди  7 09:13Coca-Cola Суперлига. Бугун 10-тур ўйинлари бошланади  31 08:38"Атлетико" Триппьер учун 43 млн фунт талаб қилмоқда  3 08:24Америка Кубоги-2021. Бразилия - Перу 4-0  1 08:16"Реал" "Рома"га Спинаццолани Майоралга алмашишни таклиф қилди.  2 07:52Рамос ПСЖга ўтиши мумкин  6 07:45Евро-2020. Нидерландия ишончли ҳисобдаги ғалабани тантана қилган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 07:28Эшли Янг "Астон Вилла"га қайтди  2 07:10Евро-2020. Бельгия Дания устидан иродали ғалабага эришган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 07:06Америка Кубоги. Колумбия Венесуэла билан дуранг ўйнади, Бразилия эса Перуни йирик ҳисобда таслим этди  6

Виртуал фанатлар ва интершум. Кеча Ла Лига ўйини Бундеслигадан кўра анча жонлироқ кўринди Янгиликлар

Виртуал фанатлар ва интершум. Кеча Ла Лига ўйини Бундеслигадан кўра анча жонлироқ кўринди

Ла Лига Бундеслигадан деярли бир ой кейин бошланди, аммо анча жозибалироқ.

Испанияда чекловлар пайтидаги иккита катта саволга жавоб топилди: трансляция бўм-бўш эмас ва жимжитлик эмас.

Трибунадаги шовқинлар EA Sports'дан олинган. Ўйин ишлаб чиқарувчиси ушбу ёзувларни стадиондаги мухлисларнинг овозидан ёзиб олган (ўйинда ишлатиш учун) ва қизиғи, бу умуман тескари йўналишда ишлади: симулятор ҳақиқий эфирга бу овозлари билан ёрдам бермоқда.

Аммо, сунъий шовқин Бундеслигада ҳам бор (бу "Матч ТВ"да мавжуд эса ва Германияда иккита аудио трекдан бирини танлаш мумкин). Испанияда ўйинларни трансляция қилувчилар эса катта инқилобга қўл уришди. Бу эффектлар бўм-бўш трибуналарни билдирмасликка ҳаракат қилади. Ла Лига трансляцияларида компьютер графиклари тўғридан-тўғри стадиондан боғланди. Бунда Vizrt компаниясининг хизматлари катта.

Vizrt - Норвегияда бошланиб, дунёда 30та офисига эга бўлган телевизион дизайн соҳасидаги мутахассислардир.

Ла Лига бўш трибуналарни "тўлдириш" учун кўпгина таклифларни олди. Аудиовизуал бўйича директор Мелсьор Солер ҳатто Голливуддан ҳам таклиф келиб тушганини айтди, аммо Солер таклифларнинг кўпи реал бўлмаган ёки Ла Лиганинг асосий мақсадига мос келмайди деб баҳолади. У шовқин ва виртуал фанатларни пандемияга қадар бўлгандай қилишни хоҳлади.

Бу технология автоматик равишда ишлайди ва VizEngine ва VizArena технологиялари тўп, дарвоза ва бошқа элементларни аниқлайди ва майдон чегарасини тушунади.

Тепада турган "We Are Sevilla" стенди ҳам ўйиннинг бошида ҳалақит берди ва у 7-дақиқадаёқ ўчириб ташланди. Бу технология футболни пандемия давридан олдингидек ўтишига имкон берди ва Испанияда илк бор синов муваффақиятли ўтди.

Ла Лига қайтди! Илк ўйинда "Бетис" "Севилья" қаршисида ожиз қолди

Хуллас, кеча биз томоша қилган қизиқарли "Эл Гран Дерби" нафақат ўйин бўйича ҳам ажойиб ўтди, балки у мухлисларнинг стадионда йўқликларини ҳам деярли билдирмади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика