Винисиусга АПЛнинг 6 клуби даъвогарлик қилмоқда

22 дек 2019, 11:26
Бразилиялик футболчи январда бошқа клуб сафига ўтиши мумкин.

"El Desmarque" нашрининг хабарига кўра, Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор бир қатор клубларнинг трансфер мақсадига айланган. Бразилиялик футболчи "қироллик клуби" асосий таркибига қўшила олмаяпти, жамоага Родриго олиб келингач, Винисиус тўлақонли заҳира футболчисига айланди.

Маълумотларга қараганда, унга Англиянинг "Тоттенхэм", "Вулверхэмптон", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Арсенал" сингари клублари даъвогарлик қилишмоқда. Шунингдек, Жуниорнинг совчилари орасида ПСЖ ва "Рома"ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt.de сайти маълумотларига биноан Винисиуснинг амалдаги трансфер нархи 50 миллион еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›