Винисиус "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
11 май 2020
"Бенфика" ҳужумчиси Карлос Винисиус фаолиятини Англия гранди таркибида давом эттириши мумкин.

"Record" хабарига кўра, унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ ҳозирча томонлар музокараларга киришганича йўқ. Манкунианликлар нишон қилаётган форвардни "Ливерпуль" ҳам кузатиб бормоқда. Бироқ "Бенфика" футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

Ушбу мавсумда 25 ёшли ҳужумчи 36 ўйинда 20 гол ва 12 ассист қайд этди. "Transfermarkt" Винисиусни 16 млн еврога баҳолаган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Record