

"Кроос - афсонавий футболчи, у шунчаки ақлбовар қилмас. Ҳеч ким Тони каби ўйнай олмайди. У доим жаҳон даражасини намойиш этади.
Менга келадиган бўлсак, ишлашда давом этмоқдаман. Жамоадаги шерикларим ўсишимга ёрдам беришмоқда. Улар ўзимга бўлган ишончимни орттиришмоқда", - дейди бразилиялик футболчи.
"Реал" илк ўйинда "Ливерпуль"ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Жавоб ўйини кейинги ҳафта бўлиб ўтади.



