Винисиус Жуниор Саудия Арабистонида 5 йил ичида 1 млрд евро(!) ишлаб олиши мумкин

Sherzod Nurmatov
28 янв 2025, 11:56
"Реал" вингери Винисиус Жуниор Саудия Арабистонидан катта таклиф олди.

AS хабарига кўра, ушбу мамлакатнинг номи ошкор этилмаган клуби бразилиялик футболчига 5 йиллик шартнома таклиф қилган. Бу даврда бразилиялик 1 млрд евро ишлаб олиши мумкин эди. "Реал" эса Винисиус трансфери учун 300 млн евро оларди.

"Қаймоқранглилар" футболчини 1 млрдлик товон пулидан камига сотмоқчи эмас. Винисиуснинг ўзи "Реал"дан кетиш истагини билдирсагина клуб раҳбарияти бу таклифга рози бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS