"Вильярреал" ҳимоячиси Матео Мусаккио фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, немис клуби янги бош мураббийи Карло Анчелотти 26 ёшли аргентиналик футболчи хизматларига қизиқиб қолган. Тез орада Германия чемпионлари испан клуби билан музокараларни бошламоқчи.