«Вильярреал» ЕЧЛга йўлланма олди
02 май 2016 07:31
Янгиликлар
«Вильярреал» ЕЧЛга йўлланма олди
Испания чемпионатининг 36-турида «Вильярреал» «Валенсия»ни мағлуб этди (2:0).
Шу тариқа мавсум тугашига 2 тур қолганида «Вильярреал» Европа чемпионлар лигаси плей-оффига йўлланмани қўлга киритди. Клуб бешинчи ўриндаги «Атлетик»ни 6 очкога ортда қолдирмоқда, басклар қўшимча кўрсаткичлар бўйича «Вильярреал»дан ўтиб кета олишмайди.
2016/17 йилги мавсумда ЕЧЛда Испаниядан «Барселона», «Атлетико», «Реал» ва «Вильярреал» клублари иштирок этади.
«Севилья» худди бу мавсумда бўлгани каби ЕЧЛга йўлланма олиши мумкин. Бунинг учун клуб Европа лигасида ғолиб бўлиши керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар