"Вильярреал" 19 ёшли форвард Пино билан 2027 йилга қадар шартномани узайтиради

Alisher
3 ноя 2021, 17:38
"Вильярреал" ҳужумчи Йереми Пино билан шартнома бўйича келишувга эришди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клуб 19 ёшли испаниялик футболчи билан 2027 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланади.

Пино 2021/22 йилги мавсум "Вильярреал" таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.

Форвард Испания терма жамоасида октябрда дебют қилди ва Golden Boy-2021 учун даъвогарлар орасига кирди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano