Виктор Кумиков: "Дарвозамизга битта зарба берилди ва у гол билан якунланди"

Narzulla Saydullayev
4 мар 2017, 19:45
"Бухоро" - "Олмалиқ" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виктор Кумиков иштирок этди.

"Ўйин асосан тенг курашлар остида кечди. Биринчи бўлимда "Бухоро", иккинчи бўлимда биз яхшироқ ҳаракат қилдик.

Дарвозамизга битта зарба берилди ва у гол билан якунланди. Бизда голли вазиятлар вужудга келди, аммо улардан фойдалана олмадик. Учрашув анча агрессив ва курашларга бой бўлди, футболда албатта бусиз булмайди", - дейди Кумиков.

"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›