UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  3 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  53 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6

Виктор Жалилов: "Ҳакамлар натижага таъсир кўрсатадиган хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Ҳакамлар натижага таъсир кўрсатадиган хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашади.




 - Оғир ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа мавсумни мағлубият билан бошлаганди. Бу футболчиларга руҳий зарба бўлади. Ишқибозларинг кўз ўнгида мағлубиятга учраш оғир албатта. Бугунги ўйиндаги ҳисоб адолатли бўлди. Ҳар икки жамоада қулай имкониятлар бўлди. Қайсидир жамоа ютқазса алам қиларди. Албатта, "Навбаҳор" ғалаба қозонса яхши бўларди. Лекин футболда шундай ҳолат ҳам учраб туради. Мирзоҳид Ғофуровнинг жароҳат олиши ҳам бизга панд берди.

- Селекция ишлар бўйича гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Трансфер ойнаси ёпилган. Энди ихтиёримиздаги футболчилардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Уларнинг позицияси бўйича аниқ тўхтамга келамиз. Келганимга узоқ бўлмади, вақт ўтгани сари футболчиларнинг имкониятларига қараб, уларнинг кучайишларини таъминлаймиз. "Насаф" ўтган мавсум бежиз иккинчи ўринни эгалламади. Ажойиб ёшлари бор, малакали мураббийи бор, уларнинг сафидаги ёшлар ҳеч бир жабҳада тажрибали футболчилардан қолишмадилар. Кимгадир маҳорат етишмади, кимдир яхши тайёргарлик кўрмаган бўлади. Қисқа муддат ичида ҳамма камчиликларни тузатиш имконсиз. "Локомотив" билан ўйинда қандайдир омад кулиб боққандир, "Насаф"да эса ўйиннинг яхши ташкил этилгани ўйин оғир ўтишига сабаб бўлди. Йигитлар ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди.

- Ҳакамлар учун ҳам ўйин оғир ўтди. Кураш кўп бўлди. Ҳакамлар натижага таъсир кўрсатадиган хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман. Бошқа вазиятларни эса ҳакамлар қўмитаси ўзи кўриб чиқади, бу борада ҳеч нарса деёлмайман.

- "Локомотив" билан ўйинда марказдаги футболчиларимизга кўп оғирлик тушди. Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Машғулотлар ва ўйинлар пайти футболчиларнинг имкониятларини чамалаб, шунга кўра уларни ўйинга туширяпман. Бугун битта мажбурий ўзгаришни амалга оширганимиз ҳам яхши бўлмади.

- Барчангиз кўрдингиз, футбол журналистлари, шарҳловчилар, мухбирлар, блогерлар ҳамма кўрди. Кимнингдир ўйини қовушмаганини кўрдингиз. Футболчилардан кимдир чарчаб қолди, кимдир хатоларга йўл қўйди. Буни албатта, жамоа билан таҳлил қиламиз. Ҳаммага камчиликларини кўрсатамиз. Умумий олганда, 70-80 фоиз ҳолатда жамоамиз ўйини мени қониқтирди. Қолган 20-30 фоиз ҳолатда кузатилаётган камчиликлар устида ишлаймиз.

- Биласизми, Давронбек Ҳошимов ўйин охирига яқин алмаштиришимизни сўради, мушакларида муаммо кузатилди. Ислом ҳимояга ёрдам беролмаслигини айтди, Аббос эса бу борада ёрдам беришини билдирди. Шунинг учун Аббосни Исломнинг ўрнига туширдик. Шу тариқа Аббос Даврон Ҳошимовга ёрдам бериб турди. Бу вазиятда Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевни майдонга тушириш имконияти қолмаганди.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика