UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  4 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  18 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10

Ўзбекистон U-23 Осиёни забт этди! Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 Осиёни забт этди!

Осиё чемпионатининг финали доирасидаги Вьетнам U-23 ва Ўзбекистон U-23 ўртасидаги ўйинни шу саҳифада кузатиб боринг.

U-23 Осиё чемпионати
Финал

27.01.2018
Чангзоу, Хитой
Вьетнам U-23 - Ўзбекистон U-23 1:2
Голлар:
Нгуен Куанг Хаи 41 - Рустамжон Ашурматов 8, Андрей Сидоров 119,

Вьетнам U-23: 1.Буи Тиен Дунг, 2.Пхам Хуан Ман, 4.Буи Тиен Дунг, 6.Луонг Хуан Труонг, 8.Хпам Дук Хуй (Ха Дук Чин, 57), 10.Нгуен Конг Пхуонг (20.Буи Тиен Дунг, 80), 11.До Дуй Ман, 14.Пхан Ван Дук (7.Нгуен Хонг Дуй, 109), 17.Ву Ван Тан, 19.Нгуен Куанг Хаи, 21.Тран Дин Тронг.

Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (22.Бобур Абдихолиқов, 103), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев (16.Дониёр Нарзулаев, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (11.Андрей Сидоров, 118), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Жасурбек Яхшибоев 10, Одилжон Ҳамробеков 34,  20.Буи Тиен Дунг 101, Достонбек Турсунов 110, До Дуй Ман 110,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


120. ҒАЛАБАААААААААААААААА! БИЗ ЧЕМПИОНМИЗ! 

119. Бурчак тўпидан сўнг ҳозиргина майдонга тушди Сидоров тўпни дарвозага йўллади!

119. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АНДРЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЙ СИДОРООООООООООООООООООВ! 1:2

118. Ўзгариш. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Андрей Сидоров тушди

115. Хавфли вазияяяяяяяяяяяяят! Вьетнамнинг қарши ҳужуми! Хпам Дук Хуйнинг бош билан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқди!

110. Огоҳлантиришлар. Достонбек Турсунов ва До Дуй Ман

108. Ўзгариш. Вьетнам. Пхан Ван Дук ўрнига Нгуен Хонг Дуй тушди

106. Охирги тайм бошланди


105. Биринчи қўшимча тайм тугади

103. Ўзгариш. Аббосжон Отахонов ўрнига Бобур Абдихолиқов тушди

101. Огоҳлантириш. Буи Тиен Дунг

100. Вьетнам футболчилари анча фаоллашиб қолишди. Тўпни уларга бермаслик керак иложи бўлса

98. Хавфли вазият! Вьетнамликлар жарима тўпига эга бўлишди, шукурки тўп ноаниқ кетди

95. ЗАРБААААААААААААААААА! Рақиб посбони яна тўпни қайтаришга эришди!

91. Биринчи қўшимча тайм бошланди


Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридаги "Май Дин" стадионидаги ҳозирги муҳит

90+2. Иккинчи тайм якунига етди. Энди 15 дақиқадан икки тайм гувоҳи бўламиз 

90. Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

89. Тўп билан муомала қилишда устунликка эгамиз: 64:36 фоиз

87. ЗАРБАААААААААААААА! Дониёр Нарзуллаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Сидиқов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни эгалаб олди. 

86. Ушбу ўйндаги голларни телеграмдаги расмий каналимизда кўриш ва кўчириб олиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ 

85. ЗАРБААААААААААА! Сидиқовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

82. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААААААА! Комиловнинг чап қанотдан узатган тўпини дарвозабон қайтарди, Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбаси ноаниқ кетди!

80. Ўзгариш. Нгуен Конг Пхуонг ўрнига Буи Тиен Дунг

76. Бурчак тўпини вьетнамликлар қайтаришди

75. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! Акром Комилов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўп эса тўғри дарвозага йўналди, дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди. 

71. Бу сафар Достонбек Ҳамдамов жарима майдонида йиқилди, ҳакам бу сафар ҳам жим

62. Жавоҳир Сидиқов рақиб жарима майдони ичда йиқилди, аммо ҳакам бу сафар ҳам пенальти белгиламади

57. Ўзгариш. Вьетнам. Хпам Дук Хуй ўрнига Ха Дук Чин тушди

57. Ташаббус Ўзбекистон томонида. Вьетнам эса пайт пойлаб қарши ҳужумда ўз омадларини синаб кўришмоқчи.

53. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Жавоҳир Сидиқовнинг зарбасини даровзабон қайтарди! Дахшатли вазият эди!

50. Чап қанотдан Ҳамдамов олдинга ўтди ва тўпни шеригига узатди, Ўринбоев эса зарба бера олмади

47. ЗАРБААААААААААААА! Достонбек Ҳамдамовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!

46. Ўзгариш. Жасурбек Яхшибоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди


Иккинчи тайм 14:50да бошланади. 

Айни пайтда Вьетнам - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтаётган стадионни қордан тозалаш ишлари давом этмоқда. Иккинчи бўлим 15 дақиқадан кейин бошланади.


Иккинчи таймда жамоамиз оқ эмас, кўк формада ўтказади. Бунга сабаб қор ҳам оқ рангда эканлигида))

Иккинчи таймда сизлардан яна голлар кутиб қоламиз.


Иккинчи тайм бошланишига оз қолмоқда. Стадион ходимлари майдондаги қорни кураб чиқишмоқда


Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча ҳисоб - 1:1.

45+2. Достон Ҳамдамовнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси ноаниқ.

45. Тўхталишлар кўп бўлгани боис ҳакам биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди.

41. Гол, Вьетнамнинг ушбу мусобақадаги энг яхши ўйинчиси бўлиб турган 19 рақамдаги Нгуен Хаи жарима зарбасидан Ботирали Эргашев дарвозасини ишғол қилди.

37. Азизжон Ғаниевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

34. Одил Ҳамробеков бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

32. Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан ишлатилган қўполликка қарамай бош ҳакам пенальти белгиламади.

26. Мусобақа ташкилотчилари майдон чизиқларини тозалаб чиқишмоқда.

10. Огоҳлантириш. Жасурбек Яхшибоев. 

8. Достонбек Ҳамдамовнинг бурчакдан оширган тўпини Ашурматов боши билан дарвозага йўллади - 0:1. 

8. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! РУСТАМЖОООООООООООООООООООН АШУРМАТОООООООООООООООООООООООООООВ! 

4. Майдон қор билан қопланган. Футболчилар бундай шароитда ўйнашга қийналишлари турган гап

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади

Рейтинг: +375   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика