Ўйинда ҳисобни қатарликлар вакили Геддо очди. Бироқ меҳмонлар тезкор ҳужумлар натижасида биринчи бўлимни ўзида икки бор гол уришди. Тронг Хоанг иккала вазиятда ўзини кўрсатиб Вьетнамга иродали ғалаба тақдим этди - 2:1.
Шу тариқа вьетнамликлар 1 йиллик танаффусдан сўнг сафарда ғалаба қозонишди. Охирги марта Вьетнам рақиб майдонида 2012 йилнинг 11 сентябрь куни зафар қучганди. Ўшанда Малайзия ўртоқлик учрашувида таслим қилинганди - 2:0. Шундан сўнг бўлиб ўтган 10та ўйиндан атига иккитасини ўз фойдасига ҳал қилган Вьетнам ғалабасиз сериясига Қатарга қарши ўйинда барҳам берди. Кечаги ўйинга қадар вьетнамликлар кетма-кет 5та ўйинда ғалаба қозона олишмаганди.
Қатар - Вьетнам 1:2
Голлар: Муҳаммад Геддо 15 - Тронг Хоанг 21, 30.
Вьетнам: Тан Бин, Ванг Хоан (Хоанг Куанг, 90+1), Гиа Ту, Пхуок Вин, Ван Ниен, Си Куонг (Ван Биен), Нгок Дуй, Тан Луонг (Тиен Тан, 65), Куок Ан, Тронг Хоанг, Ан Дук.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Вьетнам учрашуви 15 октябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:00га белгиланган.