"Вест Бромвич" "Барселона"нинг 31 ёшли футболчисини сотиб олади

Aslanov Jasurbek
30 июл 2017, 21:47
"Барселона" ҳимоячиси Томас Вермален фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"Вест Бромвич" 31 ёшли футболчининг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Вермален учун яна бир даъвогар "Кристал Пэлас"дир.

Вермаленнинг "Барселона" билан шартномаси 2019 йилнинг 30 июлида якунига етади. Келишувда футболчининг товон пули 80 млн. евро этиб белгиланган.

Сўнгги мавсум Вермален ижарада "Рома" шарафини ҳимоя қилди, бироқ жароҳат ва формаси ёмонлиги туфайли А Сериянинг бор-йўғи 9 та учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports