Веско Стешевич: "Аламли мағлубият бўлди"

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2023
Cоcа-Cола Суперлига 24-туридан ўрин олган “Металлург” – “Сурхон” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Аламли мағлубият бўлди. Ўйлашимча, ҳисоб адолатли бўлмади. Рақибнинг тезкор қарши ҳужумидан сўнг тўп ўтказиб юбордик. Уларда биринчи бўлимда ҳам шунга ўхшаш вазият бўлган эди. Ҳисобни тенглаштиришга улгурмадик”, – деди Стешевич.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: pfl.uz