

24 ёшли германиялик футболчи 1998-99 йилги мавсумдан буён илк марта бир мавсумда бир жамоа дарвозасига икки марта хет-трикка эришган илк футболчига айланди. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврада ўтган баҳсида (8:0) ҳам Вернер учта голга муаллифлик қилганди.
Вернерга қадар ушбу натижани 1998/99 йилги мавсумда “Боруссия” (М)га қарши баҳсда Ульф Кирстен, 1974/75 йилги мавсумда “Фортуна” ва 1973/74 йилги мавсумда “Шальке”га қарши баҳсларда Герд Мюллер, шунингдек 1965/66 йилги мавсумда “Боруссия” (М)га қарши учрашувларда Лотар Эммерих қайд этишган.



