

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Тимо Вернер ўз ҳисобига гол ёздиришга эришди. Шу тариқа, германиялик форварднинг 827 дақиқа (12 ўйин) давом этган голсиз серияси якунланди. У сўнгги бор АПЛдан ўрин олган “Шеффилд Юнайтед”га қарши 2020 йил ноябрида бўлиб ўтган баҳсда (4:1) рақиб дарвозасини ишғол этганди.
Вернер жорий мавсум “аристократлар” либосида 25 ўйинини ўтказди ва 9-тўпини киритди.
Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!



