Вермален: "Ўтган мавсум оғир бўлди"

Aziz Tukhtamuradov
11 сен 2015, 21:08
"Барселона" футболчиси Томас Вермален ўтган мавсум ҳақида ва бўлажак мавсум борасида гапириб ўтди.

"Ўтган мавсум мен учун жуда қийин бўлди. Бунинг сабаби жароҳат. Янги жамоага келганингда ўзинги ҳар томонлама кўрсатишинг лозим. Лекин, агар жароҳатлар сенга ҳалал берса бундан ёмони йўқ.

Янги мавсум узоқ давом этади. Мақсадимиз ҳам ўтган йилги натижани такрорлаш. Биз "требл" соҳиби бўлдик. Буни яна такрорлашга уриниб кўрамиз", - дейди бельгиялик футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›