«Манчестер Сити» мураббийи Микель Артета келажакда «Арсенал»ни бошқариши мумкин.
Лондон клуби раҳбарияти Арсен Венгердан сўнг Артетани бош мураббий сифатида кўрмоқда.
Артета 2016 йил ёзида Пеп Гвардиоланинг «Сити» мураббийлар штабига кирганди. 35 ёшли испан «Арсенал»да 5 йил ўйнади ва шундан икки йилида жамоа сардори бўлди.