

"У ҳеч қачон ўйиндан узилиб қолмайди, буюк ҳужумчиларга ўхшайди. Футболчилар қачон гол уришларини яхши билишади. Ҳатто вазиятлардан фойдалана олишмаса-да, рухан чўкиб қолишмайди.
Агарда бошқа ҳужумчиларга эътибор берсангиз, тўп ўзининг жарима майдончаси ичида бўлса, улар туриб қолишларини кўришимиз мумкин. Варди эса доим ҳаракатда ва тўпнинг қаерга боришини тез тушуниб олади.
Ўз вақтида Вардига катта пул таклиф қилганман. Бироқ "Лестер" буни билиб қолиб, унга ҳам шунча пул ва узоқ муддатли шартнома таклиф қилганди", - деди Венгер.



