

"Месут майдонда тартибга риоя қиладиган энг яхши футболчи. Бироқ тўпсиз ўйин унинг нозик тарафи ҳисобланади. Шу сабабли ҳимояланаётганда уни бир неча футболчининг ортига қўйсангиз, кўпроқ фойда олишингиз мумкин. Асосийси - у ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги балансни ушлай олади", - деди Венгер.
Олдинроқ ОАВ томонидан "Арсенал" ва Ўзил ўртасидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилиниб, футболчи Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкинлиги айтилганди.



