

“Нотўғри позицияда узоқ вақт ўйнаш жуда қийин. Аввалида футболчи бу фактни қабул қилади, аммо ривожланиш бўлмаганидан кейин унда иштиёқ сўнишни бошлайди.
Гризманн учун идеал позиция бу – марказий форвард. У ерда паслар бериб, ўзи гол ҳам уриши мумкин. Бироқ, ҳозир у ерда ўйнамайди, чунки бу позицияни Месси эгаллаб турибди. Шу сабабли у ўзини кўрсатолмаяпти”, дейди Венгер.



