Венгер Месси Гризманнга ҳалақит бераётганини айтди

Alisher
22 окт 2020, 13:37
"Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ҳамюрти Антуан Гризманнинг "Барселона"даги иштироки ҳақида гапирди.

"Антуан ўзи учун ноодатий бўлган позицияга кириши қийин. Бунда у ўзининг энг кучли сифатларидан фойдалана олмайди. Гризманн марказда ўйнаши керак, чунки у жуда зўр иш тезлигига эга, пасларни аниқ бажаради.

У жуда хавфли бўлиши мумкин, аммо катта муаммо бор - ушбу позицияда Лионель Месси ўйнайди", - дейди Вингер.

Гризманн жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 4та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal