Венгер: "Арсенал" Жиру трансфери борасида "Марсель" билан боғланмаган"

Aslanov Jasurbek
25 апр 2017, 16:41
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужумчиси Оливье Жиру "Марсель"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

Бу ҳақда фрарнциялик мутахассис "Лестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг қолдирилган 28-тур учрашувидан олдин ўтказилган матбуот-анжуманида айтди.

Олдинроқ "Марсель" Жиру учун 23,5 млн. евро тўлашга тайёрлиги эълон қилинганди.

"Марсель" томонидан ҳеч қандай таклиф бўлмади. Оливье Жируни жамоада сақлаб қолмоқчимиз" - дейди Венгер.

Жиру ҳамда "Арсенал" ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror