

"Мен "Реал" билан шартномани узайтиришдан жуда ҳам мамнунман, Мадрид менинг уйим. Мен Анчелоттига асосий таркиб ўйинчисига лойиқлигимни исботламоқчиман. Унинг ажойиб футбол карьераси бор, у жуда яхши мураббий ва ғолиб. Аминманки, у бизга совринлар ютишда ёрдам беради", - дейди Васкес.
Эслатиб ўтамиз, Васкес "Реал" тарбияланувчиси. У яқинда клуб билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтирди.
Футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.


