Вардига Ла Лигадан таклиф бор

Khoja
23 май 2025
“Лестер“ ҳужумчиси Жейи Варди АПЛдан Ла Лигага кўчиб ўтиши мумкин.

Унга Испаниянинг “Валенсия“ жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Ла Лигада 12-ўринда кетаётган жамоаси 38 ёшли ҳужумчини эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи. Вардига шунингдек, АПЛнинг бир нечта жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Варди жорий мавсум 36 та учрашувда 10 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. У “Лестер“да 2012 йилдан бери ҳаракат қилиб келаётганди.


KhojaMuallif
Manba: championat.com