Ван Гал: "Ван Персининг бироз омади келмаяпти"

Aslanov Jasurbek
25 окт 2014, 18:45
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Галниниг жамоа ҳужумчиси Робин ван Перси ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

"Унинг бироз омади келмаяпти. "Вест Бромвич" билан ўйинда ўнг оёғида берган зарбаси гол бўлмаслигига ишониш қийин эди. Ҳужумчига бироз омад ҳам керак, шундагина ўзига бўлган ишонч ортади. Робин ўзига ишонади ва у голлар уради деган умиддаман" - дейди ван Гал.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com