
Португалиялик мутахассис кўк-анорранглилар сафида ўша пайтдаги клуб бош мураббийи Бобби Робсонга таржимон бўлган. Робсон испан грандини тарк этганидан сўнг, жамоага ван Гал келган.
"Моуриньо Робсонни ҳимоя қилишга тушиб кетти. У менга ва Нуньесга бақирди! Жозе Робсонга жуда вафодор эди. Айнан ўшанда унга менга ёрдамчи бўлишини айтганман. Жозе ўзининг жаҳли билан мени эътиборимни тортди. У ўзини яхши томондан кўрсатди" - дейди ван Гал.
Эслатиб ўтамиз, ван Гал 1997 йилдан 2000 йилгача ва 2002дан 2003 йилгача "Барселона"ни бошқарган.