

Эслатиб ўтамиз, бу учрашувда "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Жонни Эванс ва "Ньюкасл" ҳужумчиси бир-бирига тупирган. Сиссе ўз айбини тан олди ва етти ўйинга дисквалификация қилинди. Эванс эса бу ишни қилмаганини таъкидлади.
"Олдин таъкидлаганимдек, Жонни Сиссега тупиргани йўқ. Сўлак сачрагани бўлиши мумкин, аммо бу инсонлар орасидаги одатий ҳолат. У ростдан ҳам бу ишни қилганини тасаввур қила олмайман, у ҳам шу гапни айтди, демак мавзу ёпилди. FA тўғри қарор қабул қилади деб ўйлайман" - дейди ван Гал.



