Ван Дейк: "Вильярреал"да ақл бовар қилмас марказий ҳимоячилар бор"

Alisher
25 апр 2022, 16:37
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Вильярреал"га қарши ЕЧЛ ярим финал ўйини олдидан рақиб марказий ҳимоячилари Пау Торрес ва сардор Рауль Альбиолни мақтади.

"Уларнинг марказий ҳимоячилари ақл бовар қилмас. Мен Рауль Альбиоль ва Пау Торрес ҳақида гапиряпман. Улар фантастик даражада ўйнашади ва шу билан бирга жуда ҳам тажрибалилар. 

Улар Парехо сабаб майдон марказида ўзларини хотиржам ҳис қилишлари мумкин, агар ҳужум ҳақида гапирсак, улар жуда ҳам тез", - дейди ван Дейк.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Вильярреал" ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал илк ўйини 27 апрельда Англияда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca