Ван Дейк: “Ливерпул”га ЕЧЛдаги энг оддий жамоалардан бири дуч келди”

Eldor Akmurzayev
5 апр 2022
“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган “Бенфика”га қарши бугунги баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бенфика” чорак финалда. Айтиш мумкинки, энг осон рақиблардан бирига дуч келдик, аммо улар бу босқичда ўйнаши бежиз эмас. Ҳаракат қилишимиз керак. Уларга хурмат билан муносабатда бўлишимиз лозим. Тўғри ёндашув орқали истаган нарсамизни қила оламиз, аммо бу осон бўлмайди.

Жорий мавсумни футболчилар, клуб ходимлари ва мухлислар учун унутилмас лаҳзага айлантирмоқчимиз. Ўйиндан завқ олиш ва унга бор кучни бериш зарур. Агар бу етарли бўлмаса, келаси мавсум ҳам бунга уриниб кўрамиз”, дейди нидерландиялик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA