

"Рақибга ҳурматни сақлаймиз, улар жуда яхши ўйнашди. Рақиб таркибида ажойиб ўйинчилар бор. Бундай жамоага қарши ўйнаш қийин кечади.
Иккинчи бўлимда "бўрилар"да имкониятлар юзага келди. Ўтказиб юборилган голдан хурсанд эмасмиз албатта, аммо бизда ҳар доим гол уриш учун имконият бўлади", - дейди Ван Дейк.
Мерсисайдликлар бу ғалабадан сўнг 67 очко жамғаришди ва таъқибчи билан ўртадаги фарқни 16 очкога етказишди.



