Ван Дейк: "Ливерпуль" ҳеч қачон таслим бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
2 май 2019
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Барселона"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйини ҳаида фикр билдирди.

Каталонияга қарши илк баҳса 0:3 ҳисобида "қизиллар"нинг мағлубияти билан якунланди.

"Барселона" билан жавоб ўйини? Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ғалабага ишонамиз. Ҳеч қачон таслим бўлмаймиз ва бугун "Барселона" дарвозаси олдида вазиятлар ярата олишимизни исботладик" - дейди ван Дейк.

"Барселона" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги жавоб учрашуви 7 май куни "Энфилд"да бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: DAZN