

Лауреатни УЕФАнинг техник кузатувчилари аниқлашди. Кузатувчилар таркибида Девид Мойес, Гарет Саутгейт ва Роберто Мартинес сингари машҳур мураббийлар ҳам ўрин олишганди.
“Ван Дайк майдонда етакчилик қобилиятини намойиш этди ва “Ливерпул”нинг энг яхши ҳимоячисига айланди.
У муҳим паллаларда рақибдан тўпни олиб қўйишнинг уддасидан чиқди ва бутун учрашувни совуққонлик билан ўтказди”, деди техник кузатувчилар гуруҳи раҳбари Томас Шааф.



