Вальверде Гризманнга таъриф берди

Mirjalol Normatov
18 июл 2019
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоага янги келиб қўшилган Антуан Гризманн ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гризманн бизга жуда ҳам керак. У ёш, бироқ анчагина тажрибали. Антуандан кўпроғини кутяпмиз. У "Барселона"га катта фойда келтира олади. Гризманн жуда тез ўйнайди, бўш ҳудудларни кўра олади ва вазиятлардан унумли фойдаланади. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламиз", - деди Вальверде.

"Барселона" 28 ёшли футболчини "Атлетико"дан 120 миллион еврога сотиб олди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: AFP