Вальверде - Гризманн ҳақида: "Мухлисларимиз "Барселона"ни қўллаб-қувватлаши керак"

Mirjalol Normatov
5 апр 2019, 23:55
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЛаЛиганинг 31-тури доирасида мухлислар "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманнга негатив муносабатда бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Гризманн томон хуштаклар? Мухлисларимиз рақиб томон хуштак чалмай, бизни қўллаб-қувватлашларини истайман.

Сафарда ўйнаганимизда мухлислар "Барселона" футболчилари томон хуштак чалишади. Бу эса улар бизга қандай эътибор беришларини билдиради. Шу боисдан мухлисларимиз рақиб футболчилари томон хуштак чалишларини истамайман", - деди Вальверде.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo