Вальверде: “Барселона”да ҳаммаси аъло, Месси ва Суарес яхши формада”
06 окт 2019 07:30
Янгиликлар
Вальверде: “Барселона”да ҳаммаси аъло, Месси ва Суарес яхши формада”
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун тунда Ла Лиганинг 8-турида “Севиля”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Месси ва Суарес яна яхши формади. Улар “Интер”га қарши баҳсда буни кўрсата олишди. Бугунги баҳсда улар илк дақиқалардан майдонга тушишадими ёки кейинроқми буни ўйин олдидан ҳал қилиб оламан. Ҳар иккала футболчи жорий мавсумда жароҳат билан юзлашишди. Лекин улар қанча кўп майдонга тушишса, спорт формаси шунча яхшиланиб бораверади.
“Барселона”да ҳаммаси аъло даражада. Биз маълум бир йўналишга тушиб олдик. Олдимизда кучли жамоага қарши баҳс бор. Мақсадимиз фақат олдинга интилиш”, дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар