

"Барчага Рамазоннинг биринчи жумаси муборак бўлсин! "Ал Ҳилол" билан ўйиндан олдин кўпчилик Саудия Арабистони клубининг имкониятини юқори баҳолаганди. Бу табиий ҳол эди, сабаби рақибимиз Осиёда ўз номига эга ва бир неча карра Осиё чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. АГМК эса ушбу нуфузли мусобақа гуруҳ босқичи дебютанти ҳисобланади.
Ўйин давомида биз ўзимизни йўқотиб қўймадик ва рақибдан қўрқмай ҳаракат қилдик. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Асосийси илк учрашувда мағлуб бўлмадик, кучли рақиб билан дуранг албатта ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Кейинги баҳсларда насиб қилса ғалабаларга эришамиз!", - дейди Валижон Раҳимов championat.asia сайтига.
Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди



